27 май 2022 377

Навоий академик лицейида вилоят ИИБ экспертлари томонидан илмий-амалий кўргазма ташкил этилди

Навоий вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими ходимлари томонидан ИИВ Навоий Академик лицейида «Содир этилган жиноятларни тезкорлик билан фош этилишида эксперт-криминалистика хизматининг замонавий имкониятлари» ҳамда «Тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларида мутахассис иштироки» мавзуларида илмий-амалий кўргазма ташкил этилди.

Суҳбат давомида ўқувчиларга содир этилган жиноятлар ва ҳодисалар бўйича ҳодиса жойларини кўздан кечириш, жиноятларни иссиқ изида фош этилишини таъминлашда ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази ва унинг ҳудудий бўлимларининг замонавий имкониятлари, мавжуд криминалистик воситалар, ашёвий далилларни қидириб топиш ва олиш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, илмий-амалий кўргазмада Навоий вилояти ИИБ эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан ўтказилиб келинаётган экспертиза турлари, уларни ўтказиш тартиби ҳамда ҳал этиладиган масалалар юзасидан тўхталиб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага