29 январь 2022 938

Навоий ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан одам савдосига чек қўйилди

Жорий йилнинг 13 январь куни Навоий шаҳар Абдулла Авлоний кўчасида яшовчи Х.Н Навоий ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган эди.

Унга кўра Конимех тумани "Гулистон" маҳалласида рўйхатда туриб айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида яшовчи Ш.Н интернет ижтимоий тармоғининг телеграм мессенжери орқали ёш қизлар билан алоқа ўрнатиб фаҳш мақсадларда йўлдан оздириб, алдаб мамлакатдан олиб кетишни мақсад қилади. Унинг жиноий режаси тўрига 20 ёшли хатирчилик Р.Ф ҳамда 22 ёшли карманалик Х.Нлар илинади. 

Қизларнинг барча харажатлари қопланиши ҳамда авиабилет пуллари тўлаб берилиши ваъда қилиниб Ш.Ннинг шериги Г.Ш орқали Дубай шаҳрига олиб чиқиб кетилаётган вақтда шаҳар ИИБ терроризм ва экстримизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликдаги тезкор тадбир натижасида одам савдосига чек қўйилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага