10 март 2023 445

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Томди тумани аҳолисининг муаммоларини ўрганди

Жойларга ташриф буюриб олис ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли мурожаатларини тинглаш, муаммоларини ўрганиш бугуннинг асосий талабидир. Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосарининг Томди туманида ташкил этилган сайёр қабули ҳам айни шу мақсадга йўғрилди.

Сайёр қабулда томдилик фуқароларнинг 39 нафарининг турли масалалар бўйича мурожаатлари ўрганилиб 10 нафар фуқароларнинг муаммоси жойида ҳал этилди. 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 7 нафарининг мурожаати ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.

Томди туманида жойлашган барча йирик тадбиркорлик субъекти раҳбарлари ҳамда давлат органлари масъуллари иштирок этган сайёр қабулда имтиёзли кредит олиш, электр трансформатори, моддий ёрдам, ҳарбий хизматга бориш каби масалалар ўрганилди. Шунингдек, мутасаддилар баҳор мавсуми бошланиши муносабати билан ерга манзарали кўчатлар ўтқазишди. Тадбир якунида ёшлар билан учрашиб, уларнинг келажакдаги орзу-мақсадлари бўйича суҳбатлашилди. 

Спортда ижобий натижаларга эришган ўқувчиларга совғалар улашилди.

Аҳоли билан бу каби учрашувларнинг ташкил этилиши туман аҳлининг турмуш шароитларини яхшилашга ҳамда давлатдан рози бўлиб яшаш ҳиссини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага