6 февраль 2022 1563

Навоий вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда рейд тадбирлари ўтказилди

Вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ходимлари ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилиб, рейд тадбирлари ташкиллаштирилди. 

Хусусан, Кармана тумани ҳудудида тунги назорат рейд тадбирлари давомида «Ҳазора» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси муҳофаза зонасида қонун бузилиш ҳолати аниқланди.

Белгиланмаган жойдан қум-шағал аралашмасини бир гуруҳ фуқаролар томонидан ноқонуний равишда қазиб олинаётганлиги сабабли уларга нисбатан баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисми билан 2 млн 700 минг сўм миқдорда жарима белгиланди ва ҳуқуқбузарга юқоридаги ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун ёзма огоҳлантиришлар берилди.

Навоий шаҳар саноат ҳудудида назорат рейд тадбири давом эттирилаётган пайтда яна бир ҳолатга дуч келинди. Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи фуқаролар И.Н ва Р.Млар томонидан турли хилдаги йирик ҳажмли чиқиндиларни белгиланмаган жойга жойлаштирилаётган пайтида ишчи гуруҳ томонидан тўхтатилди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага