10 август 2022
963
Навоийда болажонларга совғалар улашилди
Навоий вилояти ИИБ «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз» шиори остида ўтаётган «Ватанпарварлик ойлиги» давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари генерал-майор Ш.Узаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.Икрамовлар иштирокида ўтказилган тадбирда Навоий вилояти ИИБнинг ташаббусида соҳада хизмат қилаётган 20 нафар эҳтиёжманд ходимларнинг фарзандлари, 1 нафар ҳалок бўлган ходим ҳамда ИИБ томонидан оталиққа олинган жами 22 нафар мактаб ўқувчиларга мактаб формалари, спорт кийимлари, мактаб сумкалари ҳамда канселярия маҳсулотлари топширилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати