28 октябрь 2022 1007

Навоийда ИИБ Пробация назоратидаги 7 нафар маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди

Инсонки, адашибди, йўлини бошқа томонга бурибди, аммо бир кун келиб унинг хато эканлигини англабдими, уни кечириш, тўғри йўлга қайтишига кўмак бериш инсонийликнинг олий кўринишидир.

Шу боис адашиб жиноят йўлига кирган ва содир этган қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган инсонларга яна бир бор имкон бериш, уларни тўғри йўлга, оиласи бағрига қайтариш давлатимиз олдида турган муҳим масалалардан бирига айланиб бормоқда.

Яқинда Навоий вилояти ИИБ Пробация бўлимининг мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилиш ҳам 7 нафар маҳкумнинг тақдирида ўзгариш ясади. Йиғилишда Навоий шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган, шу муддатда меҳнатга ҳалол муносабатда, қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган бир гуруҳ маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб қонунчилик асосида ўталмай қолган жазосидан муддатидан илгари озод этилди.

Танганинг иккинчи томони бўлгани каби Пробация ходимлари буйруқларига беписандлик қилган, жазо ўташ жараёнида талабларга риоя қилмагани сабабли Р.Онинг ўталмай қолган 1 йилу 20 кун ахлоқ тузатиш ишлари шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди ва манзил колониясида жазо ўташи белгиланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага