7 ноябрь 2022 473

Навоийда ИИБ ходимлари томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда

Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан ёшлар таълим масканларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарали ташкил этилмоқда. 

Шу каби тадбирларнинг навбатдагиси Навоий давлат кончилик ва технологиялари университети талабалари билан ташкил этилди. Унда мутахассислар томонидан айни пайтда тобора авж олиб бораётган кибержиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш чоралари ҳамда унинг оқибатлари ҳақида маълумот берилди.

Интернет технологияси билан деярли ҳар куни алоқада бўлаётган талабаларнинг ижтимоий тармоқ фирибгарларидан огоҳ бўлиши ва интернет ўйинларидан воз кечишга чақирувчи буклетлар тарқатилди. 

Шунингдек, пора бериш ва олиш жиноятлари учун белгиланган қонуний чоралар ҳамда жамият ривожига таъсири ҳақида иштирокчиларга тушунчалар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага