15 январь 2023 177

Навоийда ўсмир ёшлар ўртасида суратлар танлови ташкил этилди

14 январь Ватан ҳимоячилари куни юртимизда кенг нишонланади. Шу муносабат билан Навоий шаҳарида жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Менинг армиям- менинг фахрим» мавзуси остида вояга етмаган ўқувчи ёшлар ўртасида ватанпарварлик руҳини сингдириш, юртга бўлган муҳаббат ва садоқат каби туйғуларни тарғиб этиш мақсадида 5233-сонли муддатли ҳарбий қисм аскарлари ва Навоий шаҳар ИИБ ЖХХ ҲП ВEМБ инспектор-психологлари билан ҳамкорликда расмлар танлови ўтказилди.

Мазкур тадбир ўқувчи ёшларимизда нафақат кўтаринки кайфият балки, уларда армия, ички ишлар ходимлари ва уларнинг масъулияти, халқ олдидаги бурчи – олий бурч эканлигини исботи сифатида тасаввурларини рангларда акс эттириш имконияти берилди,–дейди инспектор-психолог катта лейтенант Сурайё Абдуллаева.

Танловда аскарлар ва ўқувчилар фаол қатнашди, ўзаро беллашишди. Натижаларга кўра Хасан ва Хусан Фарходовлар чизган расмлари 1-ўринга муносиб деб топилди. Энг яхши сурат эгалари эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага