6 май 2022 521

Навоийда турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга қарши курашиш ишлари кенг тарзда олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Б.Т.Абдуллаев раҳбарлигида жорий йилнинг 5 май куни видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, тунги назорат-рейд тадбирларида асосий эътибор, қўпол қоидабузарликлар содир этиб юрган ҳайдовчиларни, тунги клуб, караоке, барлар ва бошқа кўнгил очар жойларда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш, кўп қаватли уйлар атрофида туннинг иккинчи ярмида мақсадсиз юрган фуқароларни аниқлаш, қидирувдаги шахсларни топиш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг муомаласига қарши кураш, ёшлар, айниқса, вояга етмаган шахсларни тунги вақтларда сабабсиз юрганлик ҳолатларини аниқлаш ва бошқа криминоген вазиятга таъсир этувчи омилларни аниқлашга қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 5 май куни кечки соат 01:10 ларда “ТИҒ" тадбирлари давомида Учқудуқ тумани Ҳ.Дўстлиги кўчаси 22-уй олдида шубҳали кўринган вояга етмаган фуқаро А.Б. ёни кўздан кечирилганда бир дона тан жароҳат етказишга мўлжалланган кастет ҳамда ўткир тиғли пичоқ борлиги аниқланиб, ўткир тиғли жисмлар холислар иштирокида расмийлаштириб олиниб, белгиланган тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар чора кўришлик учун ЖИБ Учқудуқ тумани судига юборилган.

Бундан ташқари, ППХ батальони командирининг биринчи ўринбосари майор А.Ҳ.Джўраев томонидан тунги хизматга жалб қилинаётган ходимларга соатбай мақсадли топшириқ берилиб, куннинг иккинчи яримида ходимлар томонидан Навоий шаҳар И.Каримов кўчаси 60-уйдан соат 01:40ларда ППХБ навбатчилик қисмига келиб тушган мурожаат юзасидан ходимлар бориб ўрганилганида Хатирчи туманида 2002 йилда туғилган. Х.И. ва Самарқанд вилояти Нарпай туманида 2002 йилда туғилган У.Олар Навоий шаҳрида 2004 йилда туғилган. Ш.А. ва 1995 йилда туғилган. Б.Н.лар билан пул эвазига жинсий алоқада бўлаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Навоий шаҳар ИИБнинг 4-сонли ҳуқуқ тартибот масканига олиб борилиб белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда профилактика инспектори томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасида асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага