31 август 2022 345

Навоийда Зарафшон шаҳар 3-сектор штабида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи навбатдаги сайёр қабулини Зарафшон шаҳар 3-сектор штаби биносида ёшлар ва фуқаролар билан бўлиб ўтди. Мазкур қабулда зарафшонлик фуқароларнинг моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бандилик ҳамда судга оид муаммолари ижобий ҳал этилиши юзасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Жумладан, Ёшлик МФЙда яшовчи Малоҳат Одинаева қизини олийгоҳнинг 2-босқич талабаси бўлгани, ётоқ жойи учун имконияти йўқлиги шу сабабли институт ётоқхонасидан жой ажратишда амалий кўмак сўраб мурожаат этган эди. Мурожаати масъуллар томонидан ўрганилиб ижобий ҳал қилиб берилди.

Шу маҳаллада истиқомат қилувчи яна бир фуқаро – Фотима Абдуллаева миллий қандолатчилик йўналиши бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирди. Унинг ҳам мурожаати ҳудудий банклар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилишига эришилди. Имтиёзли кредит расмийлаштириш учун ҳужжатлари қабул қилинди.

Хуллас шу куни 10 дан ортиқ мурожаатлар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ечимга эришди. Ўз ўрнида мурожаат эгалари ватанимизда ёшларга ажратилган имкониятлардан мамнунлигини билдиришди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага