27 январь 2023
1491
Ноқонуний диний мазмундаги материалларни тарқатиш ҳолати аниқланди
Жорий йилнинг январь ойида, Қўқон шаҳар ИИБ ТҚХ ТҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Ғ.А.га тегишли бўлган «iPhone 12 Pro» русумли телефон аппарати кўздан кечирилганда, «Телеграм» ижтимоий тармоғида профиль очиб, ушбу профили орқали диний мазмундаги аудио ва видео маърузаларни тарқатиб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-моддаси прим 2-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган.
Суд ҳуқуқбузар Ғ.А.га юқоридаги моддага асосан, БҲМнинг 3 баробари 900.000 сўм миқдорда жарима жазоси тайинлади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати