11 январь 2023
499
Ноқонуний диний сабоқ берган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 7 январь куни Ёзёвон туман ИИБ ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наврўз маҳалла ҳудудида яшовчи 1981 йилда туғилган М.А тўлиқ диний маълумотга эга бўлмай туриб, диний идоралар рухсатисиз, яшаш хонадонида ҳужра ташкил этиб 10 нафар вояга етмаган болаларга диний адабиётидан фойдаланиб, 2023 йилнинг январь ойининг бошидан буён, таълим бераётганлиги аниқланиб, 8 дона диний мазмундаги адабиётлар текшириб кўришлик учун ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан, фуқаро М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати