7 ноябрь 2022
522
Очиқ эшиклар куни
ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7534-ҳарбий қисмда Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали 1-босқич талабалари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Унда ҳарбий қисмдаги мавжуд қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва аскарлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишган келажагимиз эгалари келгусида ўзлари ҳам она Ватанимизнинг муносиб ҳимоячилари бўлишга аҳд қилишди.
Ватанпарварлик руҳида ўтган мазкур тадбир якунида талабаларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.
Абдуҳамид ОЛЛАЁРОВ,
кичик сержант.