20 май 2022 600

Одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий тўданинг фаолиятига чек қўйилди

Денов туманида 2022 йил 27 апрель куни мавжуд маълумотларга асосан, ҳозирги вақтда Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида вақтинча яшовчилар, Андижон вилояти, Асака шаҳрида яшовчи, М.Малоҳат, Денов тумани «Қовунлисой» маҳалласида яшовчи, Ш.Шодия ва туманнинг «Қовунлисой» маҳалласида яшовчи, Ш.Шоиралар ижтимоий тармоқдаги «Телеграмм» мессенжери орқали Денов туманининг «Истиқбол» маҳалласида яшовчи, Д.Дилафрўз (исм шарифлар ўзгартирилган) уни ва Сариосиё тумани «Даштнобод» маҳалласида яшовчи, Э.Эленораларни Туркия Республикасида фоҳишалик қилиб, кўп пул топишга қизиқтириб, фоҳишаликдан топган пулларини 50 фоизини уларга беришларини, бундан ташқари, йўл харажатларини ҳамда "COVID-19" маълумотномасини ўз ҳисобларидан тўғрилаб, уларни моддий томондан ўзларига қарам қилиб, Туркия Республикасига олиб кетмоқчи бўлганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Сурхондарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Одам савдоси ҳамда ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ва ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси Денов шаҳар бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган «Ислом Каримов» номидаги халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ш.Шоира, Д.Дилафрўз ҳамда Э.Эленораларни М.Малоҳат ҳамда Ш.Шодиянинг қўлига яъни Туркия давлатига фоҳишаликка жўнатаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Малоҳат, Ш.Шодия ва Ш.Шоираларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «б,э» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага