18 март 2022 989

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича  давра суҳбати бўлиб ўтди

Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий-ахборот маркази Сирдарё вилояти бўлими, вилоят ҳудудида одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишни олдини олиш борасида турли давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ОАВ билан ижтимоий ҳамкорлик олиб боради.

Гулистон шаҳридаги Чеҳра Палаcэ» меҳмонхонасида Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий-ахборот маркази Сирдарё вилояти бўлими, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Сирдарё вилояти ҳудудий комиссияси билан ҳамкорликда «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Сирдарё вилояти ҳудудий комиссияси томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва 2022 йил учун ҳамкорлик фаолиятига» бағишланган ишчи учрашуви ташкил этилди.

Ишчи учрашувни ташкил этишдан мақсад: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги «Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5775-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ахборотда билдирилган таклифларни ҳамда халқаро ташкилотларнинг тавсияларини амалиётга татбиқ этиш бўйича Йўл харитаси» ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 17.08.2020 йилдаги ЎРҚ-633-сонли «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2021 йилдаги 60-сонли «Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисида»ги Низоми мазмун моҳиятини Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича ҳудудий комиссия ходимлари эътиборига етказишдир.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокимлиги масъул ходимлари, ГулДУ, ДХХ, Прокуратура, Ички ишлар, Халқ таълими, Касбий таълимни ривожлантириш, Молия, Меҳнат, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий-ахборот маркази Сирдарё вилояти бўлими ҳамда бошқа ташкилотлар иштирок этишди.

Ишчи учрашуви давомида 2021 йил якуни бўйича Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Сирдарё вилояти ҳудудий комиссияси аъзолари томонидан, жумладан, Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий-ахборот маркази Сирдарё вилояти бўлими томонидан одам савдосига қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, 2022 йилги ижтимоий ҳамкорлик режалари тузиб олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага