22 май 2022 776

Офицерлик лавозимларига тайинлаш учун ташкил этилган навбатдаги ўқув курси якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида сафдор ва сержантлар таркибидаги ходимларни офицерлик лавозимларига тайинлаш учун қайта тайёргарликдан ўтиши белгиланган.

Бу борада ички ишлар вазирининг алоҳида фармойиши асосида Малака ошириш институти базасида муддати бир ойлик бўлган кундузги қайта тайёрлаш курслари ташкил этилиб, унда республикамизнинг турли ҳудудларида самарали хизмат фаолиятларини олиб бораётган 51 нафар сафдор ва сержантлар таркибидаги ходимлар қайта тайёргарликдан ўтдилар.

Мазкур курсларни муваффақиятли тугатган ходимларга белгиланган намунадаги сертификатларни тантанали топшириш тадбири ташкил этилиб, ушбу маросимда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари, масъул ходимлари, жамоатчилик вакиллари, ички ишлар фахрийлари, тингловчиларнинг ота-оналари иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққан  институт бошлиғи, полковник Олимжон Ахмедов -  Бугунги кунда мамлакатимизда соҳа ходимларини тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилаётган эътибор туфайли ички ишлар органлари сафлари чуқур билим ва тафаккурга эга, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал жиҳатдан етук профессионал мутахассислар билан жамлашга алоҳида аҳамият берилаётганлигини таъкид­лаб, уларнинг келгусида офицерлик лавозимларида хизмат ўташларида муваффақиятлар тилади.

Тантанали тадбирда ўқув машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, имтиҳон ва синовларни муваффақиятли топширган тингловчиларга сертификатлар  топширилди. Шунингдек, ўқув курси давомида юқори кўрсаткичларга эришгани ва намунали хулқи учун бир гуруҳ тингловчилар фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Матбуот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага