29 июль 2022
884
Ўғирланган телефон эгасига қайтарилди
Термиз шаҳрида 2022 йил 7 июль куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, Термиз туманида яшовчи, Б.Ойнахол (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўзининг аризасида, 1 июль куни соат 16:30 ларда, Термиз шаҳрида жойлашган дўконининг растасида турган, 1.700.000 сўмлик “Samsung-A10» русумли телефонини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Музработ туманида яшовчи, Д.Дилбар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 7 июль куни Д.Дилбарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати