16 ноябрь 2020 4411

Ўғирликни мактаб ўқувчиси содир этди

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Чуст туманида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 10 ноябрь куни соат 11:00 ларда, Чуст туманида жойлашган савдо дўкони эшигини очиқ қолдирганидан фойдаланган номаълум шахс, дўконда бўлган "SAMSUNG J 2" русумли уяли телефон аппарати ва 80.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Чуст туман ИИБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманидаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси, содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага