16 апрель 2021 14112

Огоҳлантириш: Интернетда кибер жиноятларга қарши кураш бўлими номидан фирибгарлар ҳаракат қилишмоқда

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси ИИВ кибер жиноятларга қарши курашиш бўлими номидан фуқароларга «турли хил тақиқланган материалларни тарқатувчи элементлар, шу жумладан зўравонлик, шафқатсизлик тарғиб этувчи, порнографияни ўз ичига олган» ва ҳ.к.лар билан курашиш учун банк картасига 240 минг сўм миқдорида пул ўтказиш зарурлигини айтишади.

Ҳурматли фуқаролар! Ушбу турдаги хабарларга танқидий муносабатда бўлишингизни илтимос қиламиз. Ички ишлар органлари фуқаролардан ҳеч қандай ҳисоб рақамига пул ўтказмаларини амалга оширишни сўрашмайди! Биз буни расмий равишда эълон қиламиз.

Агар сизга шундай мазмундаги хабарнома келса, илтимос, яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига хабар беринг.

Бу сизнинг кибержиноятчиликка қарши курашга қўшган улкан ҳиссангиз бўлади.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага