15 май 2021 5518

Огоҳлик - давр талаби

Интернет бугунги кунда бутун дунёдаги вазият ҳақида сониялар ичида чексиз маълумотларни улашмоқда. Улар орасида эса халқаро тинчликка хавф солувчи, инсонлар ўртасида шафқатсизлик ва террорни тарғиб этувчи маълумотлар ҳам жуда кўп. Интернет фойдаланувчилари эса энг аввало мана шу маълумотларни ўз зеҳни билан фарқлай олиши зарур.

Акс ҳолда эса алдов қурбони бўлиб, ёш умри, саломатлиги ва куч қувватини, уруш ўчоқларида, террорчи ташкилотларнинг ҳарбий лагерларида хазонга айлантириш ҳеч гап эмас. Мазкур жиҳатларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Халқаро экстремистик гуруҳлар фаолиятига қўшилиб, уларнинг ҳаракатларида иштирок этаётган, миллий ва умуминсоний хавфсизликка рахна солаётган бир гуруҳ шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинганлиги ҳақида огоҳлантиради.

Мазкур шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлган юртдошларимиз ҳудудий ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақами орқали хабар беришларини сўраймиз. Унутманг юрт тинчлигини ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага