28 октябрь 2021 4888

Огоҳлик – давр талаби

«Фейсбук» ижтимоий тармоғида Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимларига миннатдорчилик хабари эълон қилинди.

2021 йилнинг 12-октябрь куни миннатдорчилик муаллифи бўлган фуқаронинг «Iphone 11 Pro MaX» русумли телефонини А. Темур кўчасида жойлашган дўконда ўғирлаб кетишган. 

Ходимларнинг тезкор чоралари натижасида жиноят «иссиқ издан» фош этилди.

Аниқланишича, 26 ёшли гумонланувчи қиз пойтахт ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидаги сара кийим дўконларидан мобил телефонларни ўғирлар экан. 

Жабрланувчи ходимларга чин қалбдан миннатдорчилик билдириб, фуқароларни огоҳликка чақирди. Кўпинча айнан огоҳлик сабабли жиноятлар қурбонига айланмаслик мумкин. 

Қўлга олингандан сўнг гумонланувчи яна бешта мобил телефон ўғирлаганини тан олди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага