5 август 2022 1364

Ўғри бегона эмас экан

2022 йил 29 июль куни эрталаб, соат тахминан 06:35 ларда Ғузор туманидаги «Ишчилар шаҳарчаси»да ётоқхонада яшаб келган Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи И.Ф. қўл телефонини қўйган жойидан тополмади. Бу камлик қилгандек чўнтагини ковлаб 1 миллион 700 минг сўм пули ҳам йўқолганди. Ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида “VIVO-2027" русумли телефон аппарати ва йўқолган пулларни жабрланувчи яшаган ҳудуддаги ётоқхонада яшовчи ишчи, Қарши туманилик М.Х. дан телефон аппарати ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага