16 август 2021 4706

Олтиариқ туманида 852 минг тонна кўмир маҳсулотларини талон-торож қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 10 август куни Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга келиб тушган маълумотга кўра, шу йилнинг 6 июль куни Қўқон бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги Фарғона вилояти Олтиариқ кўмир омбори кўрикдан ўтказилганда, Олтиариқ кўмир омбори мудири лавозимида ишловчи, Олтиариқ туманида яшовчи 1993 й.т. А.К. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган умумий нархи 541.020.000 сўмлик 852.000 тонна БР3 маркали кўмир маҳсулотларини ўз манфаатини кўзлаб қора бозорда сотиб юборганлиги маълум қилиниб, унга нисбатан қонуний чора кўрилишини ҳамда етказилган моддий зарар ундирилишида амалий ёрдам берилишини сўраган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, А.К. ўзига бириктирилган, аҳоли ва бюджет ташкилотларига тарқатилиши лозим бўлган 852.000 тонна БР3 маркали кўмир маҳсулотларини пулини кейинчалик бериш шарти билан танишларига арзон нархда сотиб юборганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан А.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага