Онлайн ҳаридларни амалга оширишда фирибгарларга алданиб қолманг
Тошкент шаҳри, Олмазор туманида яшовчи 31 ёшли (аёл) У.К. ариза билан мурожаат қилиб, Телеграм мессенжери орқали аёллар кийимини сотиб олиш мақсадида «Shopping_me» канали админи билан ўзаро келишиб, олдиндан буюмлари учун тўлов сифатида 248 минг сўм миқдорида пул маблағларини унинг банк картасига ўтказиб берганлиги аммо, алданиб қолганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўришликни сўраган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи 17 ёшли (қиз) Б.М. содир этганлиги аниқланди.
Б.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий жавобгарликка тортилди.
Қонунга мувофиқ, Б.М. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази