29 март 2021 4145

“Ўқрайиб қараш”нинг оқибати пичоқбозлик билан тугади

Навоий вилояти. 2021 йилнинг 25 март куни соат 02:30 ларда ака-ука 30 ёшли Жалолиддин Н., ва 27 ёшли Жамолиддин Н.,лар бошқарувидаги “Nexia-Ravon” русумли автомашинасида Навоий шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган “Амфитеатр” мажмуаси қаршисидаги чорраҳада ҳаракатланиб кетаётганларида улар билан ёнма-ён ҳаракатланиб келаётган “Malibu” русумли автомашина ҳайдовчиси 28 ёшли Умид Х., билан бир-бирига “нега ўқрайиб қарийсан” деб автомашиналарини чеккага тўхтатиб, ҳеч бир сабабсиз ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида Умид Х.,нинг ўнг оёқ сон соҳасига пичоқча билан бир неча маротаба уриб жароҳат етказганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жалолиддин Н., ва Жамолиддин Н.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а, Бв” банди (Безорилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан совуқ қурол билан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага