1 август 2022 1494

Озарбайжон Республикаси ИИВ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

2022 йилнинг 28 июль — 2 август кунлари Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Одам савдосига қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи Самир Гараев раҳбарлигида Озарбайжон Республикаси Одам савдосига қарши кураш бўйича миллий координатори ҳузуридаги Ишчи гуруҳнинг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилмоқда.

29 июль куни Ички ишлар вазирлиги биносида Озарбайжон Республикаси делегациясининг Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия раҳбарияти ва аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида томонлар икки давлат ўртасида одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан ушбу жиноятдан жабрланган шахсларни ҳимоя қилиш, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида одам савдосига оид жиноятлар бўйича белгиланган суриштирув ва тергов ишлари самарасини ошириш, шунингдек, бу борада кенгроқ тажриба алмашиш ва бўлғуси ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олдилар.

Сўнг, делегация Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан танишдилар.

Ҳозирда Озарбайжон Республикаси делегациясининг ташрифи Бухоро шаҳрида давом этмоқда.

ИИВ ТваЭҚКББ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага