19 декабрь 2022
513
Ўзаро муносабатларнинг манфаатли жиҳатлари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 19 декабрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси ҳамда Сингапур Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик ва шериклик департаменти ўртасида учрашув ташкил этилди.
Видеоконференсалоқа шаклида ташкил этилган мазкур мулоқот икки давлат ички ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва унинг ҳуқуқий асосини яратиш масаласига бағишланди.
Томонлар келгусидаги ўзаро ташрифлар чоғида идоралараро ҳужжат имзолаш масаласини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси