Ўзбекистон Интерпол миллий марказий бюроси ташаббуси билан маданий бойликларнинг ноқонуний айланиши мавзусига бағишланган ўқув семинари бошланди
Бугун, 3 ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси ташаббуси билан Халқаро жиноий полиция ташкилоти Интерпол томонидан жалб этилган бошқарма ва идоралар вакиллари учун маданий бойликларнинг ноқонуний айланиши ва уларнинг ноқонуний ҳаракатланишига қарши курашда Интерпол имкониятларидан фойдаланиш мавзусига бағишланган икки кунга мўлжалланган ўқув семинари ўз ишини бошлади.
Бош котибият томонидан ташкилотнинг Маданий меросларни муҳофаза қилиш бўлими эксперти жаноб Гонсало Жордано иштирок этиб, шу кунларда ушбу соҳадаги жиноятларни олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича жаҳон амалиёти бўйича Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг Маданий мерос агентлиги вакиллари билан кенг маълумотларни ўртоқлашди.
Ушбу муҳим воқеа республиканинг тегишли бошқармалари ҳудудий идоралари учун ҳам онлайн режимда ўтказилади.
Тренинг давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Интерпол Миллий марказий бюроси