16 август 2022 1608

Ўзбекистон Интерпол ММБ ходимлари Туркия полицияси томонидан қидирувда бўлган жиноятчини қўлга олди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Интерпол ММБ ходимлари халқаро қидирувда бўлган Туркия фуқаросини экстрадиция қилди.

Аввал хабар берганимиздек, Интерполнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан мамлакатимиз ҳудудида муҳрларга қасддан зарар етказиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун қидирувда бўлган Туркия фуқароси қўлга олинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўров қаноатлантирилгандан сўнг, Туркия Республикасидан кузатув гуруҳи Ислом Каримов номли халқаро аэропортга етиб келган ва шу ерда Интерполнинг Анқара Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан жиноятчи Ўзбекистонлик ҳамкасблар қўлига топширилди.

Интерполнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий марказий бюроси

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага