20 июль 2022 1746

Ўзбекистон Интерпол ММБ йирик фирибгарни қўлга олди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол ММБ ходимлари халқаро қидирувда бўлган чет эл фуқаросини қўлга олди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан 2014 йил январь ойида Қозоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ташаббуси билан халқаро қидирувга берилган 54 ёшли хорижий давлат фуқароси ушланди. Ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ҳаракатларини содир этганлиги, ишончни суиистеъмол қилиб, бировларнинг мулкини ўғирлагани учун унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси белгиланган.

Қидирув ташаббускорлари ҳисобланган Нур-Султонлик Интерпол Миллий марказий бюросидаги ҳамкасбларга фирибгар Қозоғистонда кейинги жиноий жавобгарликка тортилиши учун экстрадиция қилинишидан олдин қўлга олингани ҳақида маълумот берилди.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан уни Қозоғистон Республикасига экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага