8 сентябрь 2022 4665

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ИИВ делегацияси МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди

2022 йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ИИВ делегацияси Чўлпон-ота (Қирғизистон)да бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Кенгаш мажлисида Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон республикалари, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлари ҳамда МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш Бюроси директори иштирок этдилар.

Учрашувда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича давлатлараро дастурларни амалга оширишда МДҲ мамлакатлари Ички ишлар вазирликлари ва полицияси ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор масалалари, шунингдек, 2024-2028 йилларга мўлжалланган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар Давлатлараро дастури лойиҳасини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. МДҲга аъзо давлатларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ блокировка қилиниши шарт бўлган интернет-ресурсларнинг Ягона реестрини яратишнинг мақсадга мувофиқлиги, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларини ноқонуний тарқатишга қарши курашиш, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар фуқаролари томонидан жиноий ва бошқа жавобгарликдан бўйин товлаш мақсадида фуқароликни ўзгартириш институтидан фойдаланишининг олдини олишга қаратилган ишлар ва бошқаларга бағишланган масалалар борасида қатор ҳужжатлар имзоланди.

Кенгаш аъзолари Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг ишчан ва конструктив руҳда, дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муҳитида ўтган тадбирга пухта тайёргарлик кўрганлигини таъкидлаб, унинг муваффақиятли ўтказилиши борасидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо беришди.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага