18 август 2022 973

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўртасида учрашув

Аввал эришилган келишувларга мувофиқ, Тошкентда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари Кенгаши доирасида 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ва Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полиция генерал-лейтенанти Марат Ахметжанов ўртасида икки томонлама учрашув ташкил этилди.

Учрашув ва музокаралар чоғида жиноятга қарши курашиш соҳасида, айниқса, трансчегаравий характердаги жиноятларга қарши курашишда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда замонавий дунёнинг жиноят турлари, хусусан, ахборот соҳасидаги жиноятчилик, терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграция, наркотик ва қурол-яроғ садоси, одам савдоси каби жиноятларни ҳисобга олган ҳолда ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлиги белгиланди.

Учрашув натижалари, шунингдек, томонларнинг таклифлари якуний баённомада қайд этилди.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага