19 август 2022 1081

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг Қирғиз Республикаси Ички ишлар вазири билан учрашуви

Жорий йилнинг 18 август куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари Кенгаши доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазири, милиция генерал-лейтенанти Улан Ниязбеков билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда замонавий дунёнинг жиноят турлари, хусусан, ахборот соҳасидаги жиноятчилик, терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграция, наркотик ва қурол-яроғ савдоси, одам савдоси каби жиноятларни ҳисобга олган ҳолда ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, жиноятчиликка қарши курашиш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасида икки томонлама идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва унинг қирғизистонлик ҳамкасби Улан Ниязбеков ўзаро ҳамкорликнинг узоқ муддатли истиқболини кўзда тутувчи икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандумини имзолади.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага