Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бўш лавозимларга танлов эълон қилади
Ахборот технологиялари кафедрасига: профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи лавозимлари учун “ахборот технологиялари”, “компьютер инжиниринг”, “дастурий инжиниринг”, “ахборот хавфсизлиги” мутахассисликларига эга бўлганлар;
Тилларни ўрганиш кафедрасига: профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи лавозимлари учун хорижий (инглиз, рус, хитой, корейс, француз, испан, турк) тиллардан камида иккитасини мукаммал билганлар;
Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедрасига: профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи лавозимлари учун спортнинг маълум йўналиши бўйича республика, Осиё ва Жаҳон миқёсидаги нуфузли мусобақаларда совриндор бўлганлар ишга қабул қилинади.
Профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маоши қуйидагича белгиланган:
Профессор лавозими учун – 10 000 000 дан 14 000 000 гача;
Доцент лавозими учун – 6 000 000 дан 10 000 000 гача;
Катта ўқитувчи лавозими учун – 5 000 000 дан 9 000 000 гача;
Ўқитувчи лавозими учун – 4 500 000 дан 5 500 000 гача.
Эслатма: Танловда фуқаролик олий таълим муассасаларининг магистратура босқичини тамомлаган, камида 3 (уч) йиллик педагогик стажига эга бўлганлар, илмий даража ва илмий унвонга эга ёхуд илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар иштирок этишлари мумкин.
Манзил: Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Интизор кўчаси, 68-уй.
Ички ишлар вазирлиги академияси Кадрлар бўлими.
Мурожаат учун телефонлар:
+998 (71) 265-16-38;
+998 (98) 111-77-10;
+998 (90) 921-64-46.