23 май 2023
603
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ва IT Парк Сирдарё филиали ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
22 май куни Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Бахтиёр Иноқов ва IT Парк Сирдарё вилояти филиали раҳбари Ойбек Анваров киберхавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.
Ҳужжат ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотларни ривожлантириш, ахборот тармоқларига қилинадиган ҳужумларни олдини олиш учун автоматлаштирилган ақлли тизимларни ишлаб чиқиш каби соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Шунингдек, киберхавфсизлик маркази ва IT Парк Сирдарё филиали ўртасида рақамли иқтисодиёт соҳасида рақобатбардош маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқиш, инновацион стартап лойиҳаларини амалга ошириш келишиб олинди.