21 май 2022 382

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида 2022 йил 4 ойлик иш якунлари сарҳисоб қилинди

2022 йил 20 май куни Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков раислигида, Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида 2022 йил 4 ойи якунлари бўйича видеоконференсалоқа орқали йиғилиш бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда тергов бўлинмалари томонидан эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, тизимда йўл қўйилган камчиликлар, уларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан сўнг, жорий йилнинг 2-чорак якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олиниб, бунда жойлардаги раҳбар ва масъул ходимларга эътибор қаратиши лозим бўлган асосий жиҳатлар санаб ўтилиб, қўйилган вазифаларни оғишмай бажариш учун тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқишлари ҳамда кўрсаткичларни ижобий томонга ўзгартиришлари лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш якунида тергов бўлинмаларида хизмат олиб бораётган барча бўғиндаги раҳбар ва ходимлар томонидан «Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт» деган қоидани рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратиши кераклиги таъкидланди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага