7 ноябрь 2021 6164

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Шухрат Ходжаев Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 12 июлдаги 02-ра 2/1-1626-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 июлдаги 18/1-1855-сонли топшириқларида мутасадди идоралар томонидан Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарида аҳоли мурожаатлари бўйича тизимли ишлаш, фуқаролар томонидан кўтарилаётган муаммоларни манзилли ҳал қилиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилиши белгилаб берилган.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 4-5 ноябрь кунлари Бухоро вилояти ҳамда Вобкент тумани Халқ қабулхоналарида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Шухрат Нигматуллаевич Ходжаев томонидан миграция ва фуқаролик масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида миграция ва фуқаролик масалалари билан боғлиқ 20 га яқин жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилиб, асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилди.

Қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олинган айрим мурожаатлар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, қабул давомида бир неча йиллардан буён Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш истагида юрган ва бугунги кунда “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги”га қабул қилинган 7 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга ИД карталар тантанали равишда топширилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага