27 январь 2023 781

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-10-сон Қарори мазмун-моҳияти Жазони ижро этиш тизими ходимларига етказилди

Айниқса сўнги йилларда ички ишлар органлари халқимизни рози қилиш, жиноятчиликка муросасиз муносабатда бўлиб фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталиги йўлида самарали хизмат олиб бораётир. Бироқ фақат бу билан чекланиб қолмасдан хизмат сифатини янада оширишни янги босқичга олиб чиқиш вақти келди.

Шу муносабат билан 2023 йил 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 10 сон қарори қабул қилинди.

Бугунги кунда қарорнинг мазмун моҳиятини нафақат ходимлар, балки фуқароларга ҳам етказиш, унинг ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан ҳам тизимли ишлар ташкил этилмоқда. Шу боис Департамент бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи полковник Г.Б.Курамбаев томонидан тизимнинг ҳар бир ходими қарор асосида тасдиқланган кодексда белгилаб берилган ҳар бир вазифани бажаришда қатъиятлилик билан ёндашиши лозимлиги уқтирилмоқда.

Ички ишлар органлари ходимларини «Инсон қадри учун» тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатига эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш қарорнинг қабул қилинишининг асосий мақсади саналади.

Қарор тарғиботи барча тизим муассасалари ва минтақавий марказлар томонидан амалга оширилиши давом этмоқда.

ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага