15 май 2023 1569

Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган ўта оғир жиноятларни содир этган қидирувдаги шахс ушланди 

Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган ўта оғир жиноятларни содир этганлиги сабабли, қидирувда бўлган – 1987 йилда туғилган – Ш.Н. хориждан Ўзбекистонга олиб келинди.

Ш.Н. ижтимоий тармоқлар орқали диний экстремистик ва террорчилик ташкилотлари ғоялари таъсирига тушиб, Интернет орқали халқаро террорчилик ташкилотлари аъзолари билан доимий алоқада бўлиб келган ва уларнинг таъсирида 2016 йилда Сурия Араб Республикаси ҳудудига ўтиб, халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар тайёргарликдан ўтган.

Чет эл ҳуқуқ-тартибот идоралари билан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар давомида Ш.Н. хорижий давлатларнинг бирида қўлга олиниб, юртимизга олиб келинди.

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Интернет тармоғидан фойдаланиш ва хорижда бўлиш давомида экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг дин ниқоби остидаги сохта даъватларига алданиб қолмасликларингизни сўраймиз.

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага