26 октябрь 2021 4525

Ўзбекистон ва Корея ММБлари ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида қидирувдаги шахс ушланди

Ўзбекистон Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан юборилган маълумотлар ва тезкор ҳаракатларига кўра, Корея ММБ ходимлари халқаро қидирувда бўлган жиноятчини Сеулдаги чегара назорат пунктидан ўтаётган вақтида қўлга олдилар.

Сеул шаҳрида ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбир давомида Интерполнинг Кореядаги Миллий марказий бюроси ходимлари кўмагида қидирувда бўлган Ю.У. Сеулдаги чегара назорат пунктидан ўтаётган вақтда қўлга олинди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасига асосан, катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган эди.

Маълум бўлишича, Ю.У. Корея ҳудудида бўла туриб, Ўзбекистон фирмалари бирининг вакили бўлган Ўзбекистон фуқароси Ю.И.нинг ишончига кириб, Жанубий Кореяда ишлаш учун одам топиб беришини таклиф қилган. Фуқаро Ю.И. чет давлатда ишлашни истаганларни топиб, улар банклар орқали фуқаро Ю.У.нинг ҳисоб рақамига  507.708.000 сўм  (54.600 АҚШ доллари) ўтказиб юборган, эвазига эса у Жанубий Кореяда ишлаш учун таклифномагина жўнатиб турган, шундан сўнг номаълум жойда яшириниб юрган.

Ҳозирда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага