21 июнь 2022 1086

Ўзбекистонда Туркия полицияси томонидан қидирувда бўлган жиноятчи қўлга олинди

Анқаранинг Интерпол Миллий марказий бюроси талабига биноан ҳамда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюросининг тезкор ҳаракатлари туфайли пойтахт ҳудудида ўз ватани Бакиркой вилоятида жиноят содир этганлиги учун халқаро қидирувда бўлган 1987 йилда туғилган Туркия фуқароси Я.Ю.нинг яширинган жойи аниқланиб, у қўлга олинди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол ММБ ходимлари томонидан барча тезкор-процессуал ҳаракатлар якунланиб, ҳуқуқбузар судда жавоб бериши ҳамда жазога тортилиши учун чет эллик ҳамкасбларга топшириш масаласи ҳал этилгунга довур экстрадицияга қадар қамоққа олинди.

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага