23 май 2022 1097

Пастдарғом ва Пайариқ туманларида гиёҳвандлик воситаларини етиштирган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Пастдарғом ва Пайариқ туманларида гиёҳвандлик моддаларини етиштириб келаётган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Ўтказилган тадбир давомида, Пастдарғом туманида яшовчи, 1976 й.т. М.А. цемент сақлаш омборхонасидаги 4 сотих ер майдонида жиноий алоқалари Пастдарғом туманида яшовчи, 1992 й.т. Х.Б. ҳамда Тошкент шаҳрида яшовчи 1984 й.т. Р.А.лар билан биргаликда, 610 туп «марихуана» гиёҳвандлик воситаларини парваришлаб келаётганлиги фош этилди.

Яна бир ўтказилган тадбирда эса, Пайариқ туманида яшовчи 1970 й.т. А.А. яшаш хонадонида 103 туп «Кўкнори» гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага