5 август 2022 1217

Пастдарғомда ҳайдовчилардан «ўлпон» талаб қилганлар қўлга олинди

«Қатор терак» маҳалласида яшовчи 1994 й.т. Х.Ш. ва Жума шаҳри «Сазағон» маҳалласида яшовчи 1993 й.т. Ж.Ш.лар спиртли ичимлик таъсирида, маст ҳолатда, жамоат жойи ҳисобланган «Жума автобекати»да, ўзига олдиндан таниш бўлган «Беклар» маҳалласида яшовчи 1983 й.т. Самарқанд-Жума йўналишида киракашлик қилувчи Ж.Б. билан, уларга йўналишга чиқиши учун пул тўламаганлигини важ қилиб, жанжал қилмоқчи бўлишган.

Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, жанжални ташкил қилмоқчи бўлган шахслар шу бекатда киракашлик билан шуғулланувчи ҳайдовчилардан «ўлпон» талаб қилиш билан шуғулланишлари аниқланган.

Шундан сўнг, тадбир ташкил қилиниб, жанжал бўлиши мумкин бўлган жойга махсус гуруҳ билан чиқилиб, ҳолатга алоқадор барча шахслар қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан 10 (ун) суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ҳозирда автотураргоҳларни ноқонуний равишда эгаллаб олиб, ҳайдовчилардан пул талаб қилиб келаётган гуруҳларни аниқлаш бўйича тадбирлар давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага