14 май 2022 485

Пайариқ, Нарпай ва Пахтачида олтин моддали рудаларни ҳамда оҳак тошларни ноқонуний ишлаб чиқарувчи шахслар ушланди

Пайариқ туманида Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1979 й.т. Э.А. ва 1997 й.т. Л.З.лар яшаш хонадонларида олтин моддали рудаларни ишлаб чиқариб келишгани аниқланиб, 525 кг руда тошлар, кукунлар ҳамда 2 та тегирмон ускунаси процессуал тартибда ҳужжатлаштирилди.

Нарпай туманида яшовчи 1969 й.т. Б.Н. ва Пахтачи туманида яшовчи 1986 й.т. Х.Б.лар эса ноқонуний равишда “оҳак” маҳсулотини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди ҳамда ашёвий далиллар (4 дона охак печи, Д-18 мм бўлган жами 48 дона қўлбола “горелкалар”) холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.

Мазкур шахслар табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 440 млн. сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда, юқоридаги шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага