24 декабрь 2022
361
Пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш тадбирлари олиб борилмоқда
2022 йил 30 ноябрь кунидан бугунги кунга қадар Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан жами 124 та ҳолатда ҳуқуқбузарлардан 4.478 қути (268.690 дона) пиротехника воситалари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Шундан 68 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185¹-моддаси ҳамда 56 нафар шу турдаги ҳуқуқбузарликлар содир этган Вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
Ҳозирда вилоят ҳудудида мазкур йўналишдаги ишлар жадаллаштирилиб, давом эттирилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати