21 апрель 2021 4720

Пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган “МАН” ҳайдовчиси ушланди

Жорий йил 18 апрель куни соат 03:30 ларда, Поп тумани Тошкент-Ўш йўлининг 284-км.да, Қўшминор МФЙ ҳудудида, номаълум автомашина ҳайдовчиси автомашинасини Тошкент-Водий йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай пиёдани  уриб юборган, Натижада пиёда тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича вилоят ҳудудида “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, Вилоят ИИБ ЖҚБ, ЙҲХБ ва туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. фуқаро МАН русумли юк автомашинасини бошқариб бораётиб, пиёдани уриб юбориб, уни ҳаётини хавф остида қолдириб, ҳодиса жойидан кетиб юборганлиги аниқланган. Автомашина жарима майдонига тортилиб, тегишли кўргазмалар олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага