26 май 2023 445

Пластик картадан алдов йўли билан пул ечиб олган шахс қўлга олинди

Қўқон шаҳар. М.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 10 январь куни номаълум шахс, телеграм ижтимоий тармоғи орқали ишончига кириб, унга тегишли банк томонидан берилган пластик картаси хос рақамини ва паролини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 470.000 сўм пулларини алдов йўли билан ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.У содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага