18 апрель 2022 418

Пойтахтда назоратсиз юрган болалар Қашқадарё вилояти ИИБ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига олиб келинди

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХД ҲПХ ходимлари томонидан ота-онасининг назоратидан четда қолиб, дарс машғулотларига қатнашмасдан,турли баҳоналарни рўкач қилиб, Тошкент шаҳрига ишлаш учун борган бир гуруҳ болалар Тошкент шаҳар ИИБ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимлари томонидан ўтказилган тадбирларда аниқланган. 

Пойтахтда назоратсиз юрган болалар тегишли тартибда вилоят ИИБ ЖХД ҲПБ ВEИҲЁКМга олиб келинди.

Марказда вилоят прокуратураси, , вилоят Халқ таълим бошқармаси билан ҳамкорликда Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида тарбияланаётган вояга етмаганлар ота-онасига топширилди. Ота-оналарга бола вояга етгунга қадар ота-она уларни таълим тарбиясига масъуллиги бу қонунда белгиланганлиги, уларни болага нисбатан бундай бепарволиги оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкинлиги тушунтирилди. 

Сўнгра, ота-оналар белгиланган тартибда огоҳлантирилди. Муҳокамада Тошкент шаҳар ИИББ ЖХД ҲПББ ВEИҲЁКМ ходимлари ҳам қатнашишдилар.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага