28 ноябрь 2022 1103

ППХ ходимлари томонидан пиротехника олиб кетаётган шахс аниқланди

“Хавфсиз тун” тезкор-профилактик тадбири давомида Каттақўрғон шаҳрининг Қориравот МФЙ кўчаларида автопатруллик йўналишини олиб бораётган вилоят ИИБ ППХБ туманлараро патруль-пост хизмати ходимлари томонидан Қориравот МФЙ маҳалласида яшовчи A.S.ning автомашинаси тўхтатилиб, текширилганда, ноқонуний равишда жами 90 блок пиротехника воситаларини олиб кетаётганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага