27 декабрь 2022 1152

Президент мурожаатномасига бағишланган Маънавият ва маърифат дарси ўтказилди

Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида бўлиб ўтган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарсининг мавзуси «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси мазмун-моҳияти» бўлди. 

Дарсни вазирлик Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, подполковник Авазбек Иномов олиб борди. Даставвал ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тайёрланган видеодарс намойиш этилди. Шундан сўнг мурожаатномада келтирилган устувор мақсад хамда вазифаларга батафсил тўхталди. Янги Ўзбекистон миллий ривожланишнинг янги даврига қадам қўяётган, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар содир бўлаётган ҳозирги шароитда президентимизнинг Олий мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаати ғоят муҳим аҳамият касб этгани, унинг мазмун моҳияти, энг аввало, жамиятда инсон қадрини улуғлашга қаратилгани эътироф қилинди.

Мурожаатномада келтирилган устувор йўналишлар, долзарб вазифалар, ғоя ва ташаббусларни ҳаётга изчил татбиқ этишда юртимиз фуқаролари бир тану, бир жон бўлиб, ватан равнақи йўлида юксак садоқат билан хизмат қилиши лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш, байрам арафасида хизмат интизомига қатъий амал қилиниши бўйича тегишлиги топшириқлар берилди.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага